Starlink сунъий йўлдош интернети фойдаланувчилари сони 12 миллиондан ошди

1 дақиқа ўқиш211
Starlink сунъий йўлдош интернети фойдаланувчилари сони 12 миллиондан ошди

Elon Musk асос солган SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош тизими бугунги кунда дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатида 12 миллиондан зиёд фаол абонентга юқори тезликдаги интернет хизматини кўрсатмоқда. Компания атиги 53 кун ичида бир миллион янги фойдаланувчини жалб қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳозирги кунда орбитада 10 300 та сунъий йўлдош мавжуд бўлиб, компания йил охиригача фойдаланувчилар сонини 25 миллионга етказишни режалаштирмоқда. Келгуси авлод сунъий йўлдошлари эса ўтказувчанлик қобилиятини 100 баробар ошириб, гигабит тезликдаги интернетни тақдим этиши кутилмоқда.

Оокла таҳлилларига кўра, Starlink АҚШда рекорд даражадаги тезликни қайд этган. Кўплаб штатларда ўртача юклаш тезлиги 100 Мбит/с дан ошган, кечикиш (пинг) даражаси эса 40 мс дан пастроқ кўрсаткични ташкил этмоқда. Бу кўрсаткичлар анъанавий кабел интернети билан рақобатлашиш имконини беради.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, сунъий йўлдош интернети бозори жадал ривожланишда давом этади. Тахминларга кўра, Starlink фойдаланувчилари сони икки йилдан сўнг 100 миллиондан, тўрт йилдан кейин эса 200 миллиондан ошиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?