Дубай фуқаролик авиацияси бошқармаси шаҳарда дронларни учириш учун тегишли лизенция бўлиши кераклигини мажбурий шарт қилиб қўйди. Бу ҳақда Arabian Business нашрига таяниб Кун.уз маълум қилди.
Аввалроқ дронлар бир неча маротаба Дубай халқаро аэропорти ишининг вақтинчалик тўхташига сабаб бўлганди.
1 май кунидан кучга кирадиган янги қоидаларга кўра, дрон харид қилмоқчи бўлганлар фуқаролик авиацияси бошқармасида лицензия олишга рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.
"Одамлар дронларни Дубайнинг исталган дўконидан сотиб олишлари мумкин, бироқ уларда лицензия бўлмагунча, уни дўкондан олиб кетишларига рухсат бўлмайди", деб айтди бошқарма вакили Майкл Рудолф. "Харидорлар уларнинг дронларни бошқариш уқувини текширувчи мажбурий ўқув дастуридан ўтишлари керак бўлади", деб қўшимча қилди Рудолф.
Айни вақтда БААда мингга яқин дрон фойдаланувчиси қайд қилинган, улардан 60 нафари тижорий операторлар ҳисобланади.
Рудолфнинг айтишича, 2018 йил бошидан Дубайда барча рўйхатдан ўтган дронлар фаоллигини реал вақтда кузатадиган sky commander тизими ишлай бошлайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади