date
views 6 575

Samsung ҳимояланган Galaxy S6 Active смартфони ҳақида ахборот берди

Samsung ҳимояланган Galaxy S6 Active смартфони ҳақида ахборот берди

Samsung компанияси Galaxy S6 Active смартфонининг ҳимояланган версияси ҳақида бошланғич ахборот тарқатди. Янги аппаратнинг промолавҳаси AT&T операторининг Youtube’даги канали орқали намойиш этилди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Смартфоннинг резинали корпуси уни чангдан ва намликдан IP58 стандарти бўйича муҳофаза қилади. Бундан ташқари, 1.2 м гача бўлган баландликдан тушиб кетиш янги телефонга қўрқинчли эмас.
Техник нуқтаи назардан S6 Active 3500 мА/соат батареясига эга бўлди. Аммо, Galaxy S6дан фарқли равишда, ҳимояланган версияда бармоқ излари сканери йўқ.

Samsung Exynos 7420 процессори, 13 мП ли камера ва 5.1 дюймли экран ҳам S6никидан фарқ қилмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung ҳимояланган Galaxy S6 Active смартфони ҳақида ахборот берди