date

DeepSeek Россияда VPNсиз яна ишлай бошлади

DeepSeek Россияда VPNсиз яна ишлай бошлади

Хитойнинг DeepSeek нейротармоғи Россия ҳудудида одатий режимда ишлашга қайтди. Носозликларни кузатувчи сервислар маълумотларига кўра, платформага кириш билан боғлиқ муаммолар бартараф этилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Аввалроқ россиялик фойдаланувчилар оммавий равишда DeepSeek хизматидан фойдалана олмаётганликлари ҳақида хабар беришган эди. Ўша вақтда нейротармоқ фақат VPN орқали ишлаган ва detector404.ru сайтида бир соатнинг ўзида мингдан ортиқ шикоятлар қайд этилган.

Россиянинг тегишли идоралари ва ОАВ манбалари мамлакатда ҳеч қандай расмий блокировка ўрнатилмаганини тасдиқлади. Ҳозирда фойдаланувчилар сервисдан ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, DeepSeek стартапи яқинда ўзининг флагман модели бўлмиш В4-Pro нархини доимий равишда 75 фоизга пасайтирган эди. Бу эса сунъий интеллект бозорида рақобатни янада кучайтириши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » DeepSeek Россияда VPNсиз яна ишлай бошлади