“Мой ид” иловасида виртуал “Троика” картаси пайдо бўлди

Москва аҳолиси ва меҳмонлари эндиликда виртуал “Троика” транспорт картасидан бевосита “Мой ид” иловаси орқали фойдаланиш имкониятига эга бўлишди. Ушбу янгилик пойтахт жамоат транспортининг барча турларида йўл ҳақини смартфон ёрдамида тўлаш имконини беради ва пластик картани ўзи билан олиб юриш заруратини йўқотади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Москва шаҳри Ахборот технологиялари департаменти хабарига кўра, йўл ҳақини тўлаш учун фойдаланувчи қурилма экранига картанинг QR-кодини чиқариши кифоя. Метро, МСК (Москва марказий ҳалқаси), МСД (Москва марказий диаметрлари) ва дарё транспортида код турникетдаги сканер орқали ўқилади.
Ерусти транспортида (автобус, электробуст, трамвай) ва валидаторли МСД станцияларида эса аксинча — валидатор экранида акс этган QR-кодни смартфон орқали сканерлаш лозим бўлади. Виртуал “Троика” йўл ҳақини тезкор тўлашни таъминлайди ва уни пластик карта каби йўқотиб қўйиш ёки уйда унутиб қолдиришнинг иложи йўқ.
Ҳозирги вақтда “Мой ид” иловасида 20 дан ортиқ ҳужжат ва сервислар мавжуд. Улар шаҳар хизматларидан фойдаланиш, чегирмалар олиш, имтиёзларни тасдиқлаш ҳамда турли анкеталар ва аризаларни тўлдиришда қўл келади. Смартфон доимо қўл остида бўлгани сабабли, барча зарурий маълумотлар рақамли форматда фойдаланишга тайёр.





























Изоҳлар 0
…