AI-pilled компаниялари ҳар бир ходим учун ойига 7500 доллар сарфламоқда

1 дақиқа ўқиш151
AI-pilled компаниялари ҳар бир ходим учун ойига 7500 доллар сарфламоқда

NVIDIA раҳбариятидан бири яқинда ҳисоблаш қувватлари учун сарфланадиган харажатлар ходимларнинг маошидан ошиб кетганини маълум қилди. Меркор стартапи бош директори ҳам ички агентлар учун токенларга ходимлар сонидан кўра кўпроқ маблағ сарфланаётганини тасдиқлади. Бу эса корхоналар орасида сунъий интеллектга инсонлардан кўра кўпроқ пул сарфланяптими, деган саволни келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ramп AI Индех тадқиқотига кўра, Америка бизнесида сунъий интеллектни жорий этиш суръатлари таҳлил қилинганда, энг юқори 1 фоизлик кўрсаткичга эга бўлган, яни "AI-pilled" (сунъий интеллектга бутунлай боғланиб қолган) компаниялар ҳар бир ходим учун ойига ўртача 7500 доллар сарфламоқда. Бу катта маблағ бўлиб кўринса-да, дастурий таъминот муҳандисининг ўртача 16 000 долларлик ойлик маошидан ҳали ҳам камдир.

Статистикага кўра, барча компаниялар ҳам бундай катта харажатларга тайёр эмас. Энг фаол фойдаланувчиларнинг топ 10 фоизи ҳар бир ходим учун ойига 611 доллар сарфласа, ўртача кўрсаткич (медиан) бор-йўғи 11,38 долларни ташкил этади. Бу асосан корпоратив тариф режасидаги битта лицензия нархига тенгдир.

Шунга қарамай, сунъий интеллектга бўлган харажатлар ўсишда давом этмоқда. "AI-pilled" тоифасидаги фирмаларда ўтган ойда харажатлар ҳар бир ходим учун 14,1 фоизга ошган. Ҳозирча бу тенденция қанча давом этиши номаълум, бироқ етакчи компаниялар бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтиер моделлардан фойдаланишга ва арзонроқ опен-соурсе моделларга ўтишга ҳаракат қилмоқдалар.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?