KGI Securities таҳлилчиси Мин Чи Куо кейинги авлод iPhone’ларининг Apple компаниясининг ақлли соатлари билан ўхшашлик жиҳатлари кўп бўлишини башорат қилмоқда, деб ёзади Kun.uz.
Эскпертнинг фикрича, жорий йилда чиқадиган iPhone 6s, соатлар сингари, 7000 сериясидаги алюминийли корпусга эга бўлади. Янги қотишманинг ҳамда Force Touch технологиясининг қўлланиши аппаратнинг 0,2 мм га қалинлашишига олиб келади, унинг кенглиги ва узунлиги ҳам тахминан 0,15 мм гу ошади. Эслатиб ўтамиз, iPhone 6нинг қалинлиги 6.9 мм, iPhone 6 Plus’нинг қалинлиги эса 7.1 мм дир.
Мутахассиснинг сўзларига қараганда, Force Touch технологиясининг янги смартфонга киритилиши операцион дастур интерфейсида кўплаб ўзгаришлар ясайди. Бу функция Apple Watch соатлари ҳамда янги MacBook ноутбукларида мавжуд.
Янги смартфон рангларининг вариантлари ҳам бир қадар ўзгаради. Тилларанг модель сарғишга яқинлашади, тўқ кулранг версия эса (Space Gray) iPhone 6дагига нисбатан ҳам тўқроқ бўлади. Бундан ташқари, “пушти олтин” модификацияси ҳам пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди