WhatsApp фойдаланувчиларга телефон рақамисиз мулоқот қилиш имконини беради

Дунёнинг энг оммабоп мессенжерларидан бири бўлган WhatsApp узоқ кутилган янгиликни эълон қилди. Эндиликда фойдаланувчилар ўз шахсий телефон рақамларини ошкор қилмаган ҳолда мулоқот қилишлари учун махсус фойдаланувчи номларини (усернаме) банд қилишлари мумкин бўлади. Бу функция платформадаги шахсий дахлсизлик даражасини сезиларли даражада ошириши кутилмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Meta компаниясига тегишли мессенжер бир неча йилдан бери ушбу функция устида иш олиб бораётган эди. Маълумотларга кўра, фойдаланувчи номларини банд қилиш жараёни аллақачон бошланган, бироқ функциянинг тўлиқ ишга тушиши жорий йилнинг охирига қадар босқичма-босқич амалга оширилади. Фойдаланувчилар 3 тадан 35 тагача белгидан иборат бўлган такрорланмас номларни танлаш имкониятига эга бўладилар.
Хавфсизлик ва шахсий дахлсизлик
WhatsApp маҳсулотлар бўйича вице-президенти Алисе Невтон-Рехнинг таъкидлашича, телефон рақами жуда шахсий маълумот бўлиб, у инсон ҳаётининг кўплаб бошқа жабҳалари билан боғлиқ. Янги танишган инсонингизга ёки ҳамкасбингизга дарҳол рақам бериш ноқулайлик туғдириши мумкин. Фойдаланувчи номлари эса айнан кимга рақамингизни кўрсатишни назорат қилиш имконини беради.Тизимнинг ўзига хос жиҳати шундаки, фойдаланувчи номлари илова ичида қидирув орқали топилмайди. Яни, сиз билан боғланмоқчи бўлган шахс сизнинг аниқ фойдаланувчи номингизни билиши шарт. Шунингдек, хавфсизликни кучайтириш мақсадида махсус "калит" ўрнатиш функцияси ҳам қўшилади — бу калитни билмаган бегона шахслар сизга хабар ёзолмайди.
Банд қилиш тартиби ва чекловлар
{13} Hisob (Akkount) > Фойдаланувчи номи (Усернаме) бўлими орқали керакли номни танлаш мумкин бўлади.Компания 3 миллиарддан ортиқ фойдаланувчилар базасида номлар такрорланишининг олдини олиш учун ушбу банд қилиш тизимини жорий этмоқда. Агар фойдаланувчи бизнес эгаси ёки контент яратувчиси бўлса, у ўзининг Facebook ёки Instagram тармоғидаги номини WhatsApp учун ҳам сақлаб қолиши тавсия этилади.
Таъкидлаш жоизки, Telegram, Signal ва Вире каби рақобатчи мессенжерларда фойдаланувчи номлари тизими бир неча йилдан бери мавжуд. WhatsApp ушбу функцияни жорий этиш орқали ўз рақобатчилари билан дахлсизлик борасидаги фарқни ёпишга ҳаракат қилмоқда. Шунга қарамай, янги аккаунт очиш учун барибир телефон рақами талаб қилиниши ўзгаришсиз қолади.






























Изоҳлар 0
…