Ўзбекистонда биринчи суперкомпьютер ишга туширилди

Ўзбекистонда биринчи суперкомпьютер ишга туширилди

Ўзбекистонда биринчи суперкомпьютер кластери “Рақамли ҳукумат” марказида ишга туширилди. Келаси йил унинг қувватини уч баробар ошириш режалаштирилган.

Жорий йилда 20 та олий таълим муассасасида сунъий интеллект лабораториялари ташкил этилади. Ёшлар ҳудудлар ва турли тармоқлардаги муаммоларга сунъий интеллект ёрдамида ечим ишлаб чиқишда ушбу суперкомпьютер ҳамда лабораториялардан бепул фойдаланади.

Сўнгги йилларда Тошкент, Нукус, Қарши, Термиз, Урганч ва Фарғона шаҳарларида замонавий АТ парклар ишга туширилган. Ўтган ҳафта Янги Наманганда яна бир йирик лойиҳага старт берилди.

Эндиликда Андижон, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Гулистон, Чирчиқ, Нурафшон ва Навоий шаҳарларида ҳам умумий майдони 100 минг квадрат метр бўлган йирик АТ парклар қурилиши бошланади.

Ушбу лойиҳалар ҳисобига 20 мингдан ортиқ ёш учун юқори даромадли иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, “Менинг биринчи компьютерим” дастури йўлга қўйилади. Дастур доирасида эҳтиёжманд оилалардаги 10 минг нафар ёшга ноутбук харид қилиш харажатининг ярми Рақамли технологиялар жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

Қолган қисми учун эса уч йил давомида бўлиб тўлаш шарти билан фоизсиз ссуда ажратилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар