Марсдан кейинги манзил Титан: Инсоният Сатурн йўлдошини забт этишни режалаштирмоқда

Коинотни тадқиқ қилишда янги давр бошланмоқда. АҚШнинг Боулдер шаҳрида илк бор ўтказилган "Humans то Титан Суммит 2026" форуми инсониятнинг Сатурннинг энг йирик йўлдоши — Титанга бўлажак парвозлари стратегиясини белгилаб берди. Олимларнинг фикрича, Ой ва Марс ўзлаштирилганидан сўнг, айнан Титан Қуёш тизимидаги навбатдаги асосий манзилга айланиши керак. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу нуфузли тадбирда сайёраларни ўрганувчи мутахассислар, коинот муҳандислари ва атмосфера тадқиқотчилари иштирок этдилар. Мутахассислар Титаннинг ўта экстремал шароитларида ишлашга мўлжалланган скафандрлар, яшаш модуллари ва транспорт тизимларини лойиҳалаш масалаларини муҳокама қилишди. Титандаги метан денгизлари ва углеводородли ёмғирлар техника учун жиддий синов бўлиши кутилмоқда.
Радиациядан ҳимоя ва табиий ресурслар
Титаннинг инсоният учун энг катта афзалликларидан бири — унинг зич азотли атмосферасидир. Сайёраларни ўрганиш институти директори Аманда Хендрикснинг таъкидлашича, ушбу атмосфера қатлами космик радиациядан табиий қалқон вазифасини ўтайди. Бу эса Титанни инсон саломатлиги учун Ой ёки Марсга қараганда анча хавфсизроқ ҳудудга айлантиради.Шунингдек, йўлдошдаги бой ресурслар базаси келажакдаги экспедициялар учун муҳим омил бўлади. Тадқиқотчилар Титандаги метан ва азотдан ёқилғи ишлаб чиқариш ҳамда ҳаётий фаолиятни таъминлашда фойдаланиш мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Бу эса Ердан олиб кетиладиган юклар ҳажмини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.
Бироқ, ixbt.com маълумотларига кўра, Титанга инсон юбориш масаласи узоқ келажакнинг вазифаси бўлиб қолмоқда. Ҳозирги кунда энг катта тўсиқ — парвоз давомийлигидир. Олимлар ё сафар вақтини кескин қисқартириш йўлларини топишлари, ёки экипажнинг кўп йиллик саёҳатни хавфсиз ўтказишини таъминлайдиган янги технологияларни ишлаб чиқишлари лозим.
Dragonфлй миссияси — илк қадам
Инсониятнинг Титанга йўл олиши йўлидаги навбатдаги муҳим қадам NASA томонидан амалга ошириладиган Dragonфлй миссияси бўлади. 2028-йилдан эрта бўлмаган муддатда учирилиши кутилаётган ушбу вертолёт-аппарат йўлдош юзасида уч йилдан ортиқ вақт давомида тадқиқотлар ўтказади. У Титаннинг кимёвий таркиби ва тупроқ тузилишини батафсил ўрганади.Ҳозирча гап аниқ бир учувчили миссия ҳақида эмас, балки Титанни ўзлаштиришнинг узоқ муддатли стратегиясини шакллантириш ҳақида бормоқда. Мутахассислар навбатдаги форумни Dragonфлй миссияси стартига яқинроқ вақтда ўтказишни режалаштирганлар. Ушбу миссия натижалари инсониятнинг Сатурн тизимига илк қадамини қачон қўйишини аниқлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди.






























Изоҳлар 0
…