Маълумки, ҳозирда аудиофайлларнинг турли хили мавжуд бўлиб, улар учта турга бўлинади. Яъни кичрайтилмаган, кичрайтирилган ва кичрайтирилган, аммо ўз ҳолини йўқотмаган. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.
Аудиокодеклар ўртасидаги рақобатда MP3 формати энг машҳур ва оммабоп ҳисобланади. Чунки, деярли ҳар биримизнинг аксессуарларимизда MP3 форматидаги қўшиқ, овозлар юкланган. Аммо ҳар нарсанинг охири бор, деганларидек, 24 йиллик фаолиятдан сўнг MP3 формати фаолиятига якун ясаётгани ҳақида огоҳлантирди.
“Бугунги кунда кенгайтирилган даражадаги ёки самарали бўлган аудиокодеклар мавжуд. MP3 азалдан катта аудиторияга эга бўлиш билан бирга машҳурлик чўққисини забт этган. Бироқ замон ривожланиши билан йирик медиасервислар, телевидениелар, радиолар замонавий ISO-MPEG форматидан фойдаланишмоқда. Уй зоналарида AAC форматидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилди. Келажакда эса MPEG-H форматидан фойдаланишни режалаштиришмоқда. Юқорида санаб ўтган форматларда кўпроқ имкониятлар бўлиб, улар паст битрейтда ҳам сифатли овозни тақдим эта олишади. MP3 форматида эса бундай кенгликдаги имкониятлар йўқ", дейди формат асосчиларидан бири.
Формат Германияда жойлашган Фраунгофер институти ўқувчилари томонидан 1993 йилда ўйлаб топилган. Жорий йилнинг 23 апрелида форматнинг патент муддати якунига етди. Шунингдек, асосчилар форматнинг лицензия тўпламларини тўхтатишга қарор қилишган. Бундан ташқари, институт расмий сайтида MP3 файлларини бошқа қўллаб-қувватламаслик ҳақида ҳам хабар бериб ўтилган.
Албатта, MP3‘лар кўплаб фойдаланувчиларнинг аудиотўпламларида узоқ йиллар сақланиб келган ва бундан буёғига ҳам сақланиши табиий ҳолат. Аммо оммалашган сервислар кундан-кунга MP3 форматидан фойдаланишни тўхтатиб қўйишган. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, MP3 сервис олами тарихининг бир қисмига айланиб улгурди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
Ғазо фожиасига бир йил: Эрдўғон Нетаняҳу борасида кескин баёнот берди
Словакия бош вазири Брюсселга «ракета зарбаси беришга» чақирди
Трамп 2017 йилда Путиндан Украина бўйича маслаҳат сўраган экан...
Путин туғилган кунини қандай нишонлайди?
Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини қандай изоҳлади?
Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди
Дунё АИ-80 бензинидан нега воз кечган?