date
views 6 250

Facebook 10 йил ичида биринчи марта логотипини ўзгартирди

Facebook 10 йил ичида биринчи марта логотипини ўзгартирди

Facebook ижтимоий тармоғи 2005 йилдан буён илк марта ўзининг логотипини ўзгартирди. Бу ҳақда Meduza'га асосланиб Дарё нашри хабар бермоқда. Компания бу ўзгаришни ўзининг дўстона муносабати ва очиқлигини кўрсатиш сифатида изоҳлаган.

Янги логотип дизайнер Эрик Олсон томонидан ишланган. У ижтимоий тармоқнинг ҳозирги логотипини ёзиш учун Кlavikа шрифтини ишлаб чиққан.

Facebook фақатгина номи тўлиқ ёзилган узун логотипни ўзгартирди. Бош саҳифанинг юқори чап бурчагидаги «f» ҳарфи ўзгаришсиз қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook 10 йил ичида биринчи марта логотипини ўзгартирди