Electronик Артс биржадан чиқди: ўйин гиганти хусусий қўлга ўтди

Electronик Арц қиймати 55 миллиард долларга баҳоланган битим орқали очиқ аксиядорлик жамияти мақомидан воз кечиб, тўлиқ хусусий мулкка айланди ва аксиялари NASDAQ биржасида савдодан тўхтатилди. Собиқ аксиядорларга ҳар бир аксия учун 210 доллар тўланган, компаниянинг 93 фоизи Саудия Арабистонининг суверен фондига ўтган ва ЭА зиммасига қарийб 20 миллиард долларлик янги қарз юкланган.
Дунёнинг етакчи ўйин ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган Electronик Артс тарихвдаги энг йирик ЛБО битимини якунлаб, очиқ акциядорлик жамияти мақомидан воз кечди ва тўлиқ хусусий мулкка айланди. ixbt.com маълумотига кўра, қиймати 55 миллиард долларга баҳоланган ушбу улкан битим натижасида компания акциялари NASDAQ биржасида савдодан тўхтатилди ва собиқ акциядорларга ҳар бир акция учун 210 доллардан тўлаб берилди. Те Сиms, Баттлефиелд ҳамда EA Sports ФК каби машҳур франшизалар муаллифи эндиликда 93 фоизга Саудия Арабистонининг суверен фондига тегишли бўлиб, компания зиммасига қарийб 20 миллиард долларлик янги қарз юки юкланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Эълон қилингани ўтган йилнинг сентябрь ойига бориб тақаладиган мазкур харид жараёнида асосий харидорлар сифатида Публик Инвестмент Фунд (ПИФ), шунингдек, Силвер Лаке ва Аффинитй Партнерс инвестиция компаниялари майдонга чиқди. Молиявий схеманинг ўзига хос жиҳати шундаки, суверен фонд ўз маблағларидан 36 миллиард доллар атрофида сармоя киритган бўлса, қўшимча 20 миллиард долларга яқин маблағ JPMorgan Часе томонидан қарз сифатида жалб этилди. Натижада ушбу улкан мажбурият ЭА балансига ўтказилиб, компаниянинг умумий қарз юкини қарийб ўн баробарга ошириб юборди.
Янги бошқарув тузилмаси ва молиявий босим
Кенг кўламли ўзгаришларга қарамай, бош директор Эндрю Уилсон ўз лавозимини сақлаб қолди ва компанияда янги бошқарув тузилмаси жорий этилганини маълум қилди. Унга кўра, Кам Вебер ўйин студиялари фаолияти учун масъул бўлса, Давид Тинсон компаниянинг операцион жараёнларини бошқаришни ўз зиммасига олди. Бироқ таҳлилчиларнинг фикрича, олинган улкан қарзни публика мақомисиз, яни акциялар сотувидан тушадиган даромадларсиз хизмат кўрсатишга мажбур бўлиш ЭА стратегиясига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.Молиявий босим шароитида компания харажатларни қисқартириш, айрим студияларни ёпиш ёки келгусидаги лойиҳаларни танлашда анча эҳтиёткор ёндашувни қўллаши кутилмоқда. Экспертларнинг баҳолашича, ЭА эндиликда янги экспериментал ғоялардан кўра кўпроқ ўзини оқлаган синовдан ўтган франшизаларга, ички ўйин харидлари ва доимий монетизация моделларига яна-да кўпроқ таянади. Шу билан бирга, Силвер Лаке вакиллари таркибида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш контент яратиш жараёнини тезлаштириши ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишига умид билдиришмоқда.
Сиёсий контекст ва келажак истиқболлари
Компаниянинг Саудия Арабистони суверен фонди назоратига ўтиши айрим саволлар ва хавотирларни ҳам келтириб чиқарди. Мазкур фонд мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан назорат қилиниши ва ҳукуматнинг инсон ҳуқуқлари бўйича сиёсати халқаро миқёсда танқидга учраб келиши айрим ўйинчиларда хавотир уйғотмоқда. Хусусан, Те Сиms каби лойиҳалардаги инклюзивлик ва хилма-хиллик мавзуларига янги эгалар таъсир кўрсатиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда. Бироқ Electronик Артс ва инвесторлар компаниянинг ижодий йўналишини ўзгартириш ниятида эмаслигини қатъий таъкидлашди.Ўтган молиявий йилни қарийб 7,5 миллиард доллар тушум билан якунлаган Electronик Артс жаҳон ўйин саноатининг энг қудратли ўйинчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Эндиликда янги хусусий эгалар олдида асосий франшизалар қийматини сақлаб қолиш, бизнес ўсишини таъминлаш ҳамда ўйин саноати тарихидаги энг йирик қарз маблағлари эвазига амалга оширилган харидни оқлаш каби мураккаб вазифалар турибди.






























Изоҳлар 0
…