«Қуда бўламиз» деган ҳазил ҳақиқатга айланди: Дилсўз оиласи ҳақида гапирди (видео)

«Қуда бўламиз» деган ҳазил ҳақиқатга айланди: Дилсўз оиласи ҳақида гапирди (видео)

Хонанда Дилсўз интервьюларидан бирида турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ва бу муносабатларда тақдирнинг ўрни ҳақида гапирди.

Суҳбат давомида бошловчи хонандадан турмуш ўртоғини танлашда тақдирга қанчалик ишониши ҳақида сўради. Шунингдек, уларнинг оналари ёшлик пайтидаёқ бир-бири билан таниш бўлиб, келажакда қуда бўлиш ҳақида ҳазиллашиб ният қилганини эслатди.

Дилсўзнинг айтишича, унинг онаси ва қайнонаси бир ойда туғишган, бир жойда ишлаган ва ўзаро дугона бўлган. Ўша пайтларда улар фарзандлари ҳали дунёга келмаган бўлса-да, ҳазил тариқасида «Менда қиз, сенда ўғил бўлса, қуда бўламиз», дея ният қилишган.

Oq koʻylak va toj kiygan kelin hamda koʻk kostyumdagi kuyov yonma-yon turibdi.

«Ҳар бир гапга фаришта “омин” дейди, дейишади-ку. Чиройли ва чин дилдан ният қилсангиз, у амалга ошар экан. Онам билан қайнонам ёшликларида бир-бирларига “қуда бўламиз” деб ҳазиллашишган. Бири “менда қиз”, бири “менда ўғил” деган. Йиллар ўтиб, қарангки, тақдир», — деди хонанда.

Қизиғи, Дилсўз ва Фаррух Раимов кейинчалик санъат соҳасида танишган. Хонанданинг сўзларига кўра, улар коллежда ўқиб юрган пайтларида бир-бирини таниб, ўрталарида муҳаббат пайдо бўлган.

Дилсўзнинг таъкидлашича, уларнинг танишуви оналарининг аввалги нияти орқали эмас, балки тақдир тақозоси билан содир бўлган.

«Ойижоним, яъни қайнонам “мен ўзи шу қизни сенга олиб бераман деб аввалдан айтганман" деганлар. Лекин биз оналаримиз орқали танишмаганмиз. Тақдир тақозоси билан учрашиб, орамизда севги пайдо бўлган», — дея хотирлади Дилсўз.

Хонанда бу воқеани ҳаётдаги самимий ниятлар ва тақдирнинг қизиқ уйғунлиги сифатида баҳолади.

Ikki qiz va bir oʻgʻil farzandi boʻlgan yosh oilaning studiyadagi rasmi.

Маълумот учун, Гўзал Жуманиёзова (Дилсўз номи билан танилган) 1989 йил 8 майда Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида туғилган. Дилсўз ижодкор Фаррух Раимовнинг турмуш ўртоғи ҳисобланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар