Янги компьютер вируси Fireball фойдаланувчиларнинг браузерини бошқариб, улардаги бош саҳифаларни ва қидирув тизимларини сохта жосус қидирув тизимлари билан алмаштиришга қодир. Шундан кейин фойдаланувчининг трафиги кузатила ва хакерларга фойдаланувчи ҳақидаги шахсий маълумотлар узатила бошланади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Киберхавфсизлик соҳасидаги мутахассислар хитойлик дастурчилар ушбу вирусни интернет-рекламадан олинадиган даромадни ошириш учун яратишганини айтишмоқда.
Таъкидланишича, янги вирус бутун дунё бўйлаб камида 250 млн компьютерни зарарлаган.
Энг кўп миқдорда компьютерлар Ҳиндистонда зарарланган – 25,3 млн та. Бу эса мамлакатдаги барча компьютерларнинг 10 фоизини ташкил қилади.
Ҳиндистондан кейин вирусдан энг кўп зарар кўрган давлатлар кетма-кетлиги қуйидагича кўриниш олган: Бразилия - 24,1 млн компьютер (мамлакатдаги компьютерларнинг 9,6 фоизи), Мексика - 16,1 млн компьютер (6,4 фоиз), Индонезия – 13,1 млн компьютер (5,2 фоиз), АҚШ - 5,5 млн компьютер (2,2 фоиз). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди
Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди
Мбаппе аламли мағлубиятдан кейин нималар деди?
Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди
Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди