17:52 / 08.07.2015
5 409

МТС Москва метрополитенида интернет тезлигини оширди

МТС Москва метрополитенида интернет тезлигини оширди
МТС Москва метрополитенининг Таганск ва Сокольничий йўналишларида 42 Мбит/секунд тезликдаги мобиль интернет тармоғини ўрнатди. Шунингдек, Россияда биринчи марта учинчи авлод станцияларининг ўрнатилиши ҳисобига туннелларда антенна қопламаси кенгайтирилди. Бу ҳақда компания хабарномасига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Ушбу хизматларни кўрсатиш учун компания учинчи авлод станцияларини қўлламоқда.
“Пойтахт фойдаланувчилари ниҳоятда фаолдир – мижозларимиз томонидан Москва вилоятида қўлланадиган телефонларнинг ярмидан кўпи 3G тармоғига уланган, улар ишлатадиган интернет трафигининг ҳажми эса бир йил ичида икки баробарга ўсди. МТС тармоқни талаб кўп жойда ўстиришга ҳаракат қилмоқда”, – деди бу борада компаниянинг Москва бўйича директори Кирилл Дмитриев.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » МТС Москва метрополитенида интернет тезлигини оширди
[/banner_pushhouse