5 520
iPhone 8 — симсиз қувват олиш, сувдан ҳимоя ва юзнинг 3D сканери каби имкониятларга эга бўлади
Тайвандаги электрон қурилмалар ишлаб чиқариш ҳамда лойиҳалаш компанияси — Wistron’нинг бош директори Роберт Хван iPhone 8 нинг нозик жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, iPhone 8 сув ўтказмаслик ҳамда симсиз қувват олиш каби янги функцияларга эга бўлишига қарамай, уни ишлаб чиқариш жараёни аввалги авлодларидан катта фарқ қилмайди.
Pocket Now’нинг ёзишича, iPhone’нинг келгуси учта авлоди (8, 7s ва 7s Plus) ҳам симсиз қувватланиш имкониятига эга бўладиган кўринади.
Таъкидлаш жоизки, шундоқ ҳам iPhone 7 ҳамда 7 Plus қурилмалари саёз чуқурликларда сувга қарши ҳимоя воситасига эга. Янги моделларда IP67 рейтинги 68 га қадар кўтарилиб, (1,5 метр чуқурликда 30 дақиқа) Samsung Galaxy S8 ҳамда LG G6 ҳимоя даражаларига мос келади.
Largan Precision компаниясининг маълум қилишича, янги модул объективи Foxconn буюртмасига асосан юзни 3D сканер қилиш имконияти билан жиҳозланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин