1. 2017 йилда Fidget Spinnerнинг ҳаракатидан ҳаяжонга тушиб ҳамма ақлдан озаёзди. Бу қўл учун айланадиган подшипникдан иборат гирдобли ҳалқа. У қандайдир мазмунни ифодаламайди, уни фақатгина айлантириш ёқимли, холос. Унинг нархи 200 рублдан 10 минг рублгача. Асосан уни 600-900 рубль атрофида сотиб олишмоқда.
2. Ушбу ўйинчоқ Флоридалик аёл томонидан 1993 йилда касаллиги туфайли кўчада ўйнай олмайдиган қизининг бўш вақтини ўтказиши учун ўйлаб топилган. У ўз ихтироси учун патент олди ва бир неча минг ўйинчоқни сотди ҳам. Лекин унга бўлган талаб камайди, 2005 йилда патентнинг амал қилиш муддати ҳам тугади ва барча ушбу спиннерларни буткул унутишди.
3. 2016 йил декабрда машҳур Forbes журнали ушбу синнер - 2017 йилдаги энг асосий офис ўйинчоғи деб ёзди. Шундан сўнг ҳақиқий портлаш бошланди.
4. Фақатгина апрель ойида бир неча ўн миллион дона ўйинчоқ сотилди. Спиннерлар Amazon маҳсулотларининг энг кўп сотиладиган маҳсулотларидан бири бўлди, YouTube тармоғида турли трюклардан иборат бўлган видеолар билан тўлиб тошди.
5. 62 ёшли ихтирочи ушбу миллионлаб сотилган спиннерлардан бир цент ҳам фойда кўрмади. Ҳозирги кунда у "классик спиннерлар"га талабларни ўрганиш ва тегишли буюртмаларни қабул қилувчи компанияни ташкил этди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди