13:55 / 21.06.2017
6 960

«Одноклассники» ўйинларда видеорекламани ишга туширмоқда

«Одноклассники» ўйинларда видеорекламани ишга туширмоқда
«Одноклассники»ўйинлар дастурчилари учун янги монетизация асбобини тақдим этдилар. Ўйинларда мидроллар, яъни уйин ичида кўрсатиладиган 5-30 сониялик реклама роликлари пайдо бўлади. Реклама ролигин кўргани учун фойдаланувчи турли хил ўйин бонусларига эга бўлади, дастурчилар эса реклама кўрсатиш орқали даромд қилиш имкониятига эга бўладилар.

ОКда (шу жумладан ўйинларда ҳам) мунтазам равишда тўловларни амалга оширувчи фойдаланувчиларга реклама роликлари кўрсатилмайди. Дастурчилар реклама тугмаларини яратишдан аввал API орқали ўйин аудиторияси учун қизиқарли бўладиган реклама ОКда мавжудлигига ишонч ҳосил қилишлари мумкин бўлади.

«Реклама роликлари барча дастурчиларга видеореклама намойиши орқали даромад қилиш имкониятини беради. Ҳисоб-китоб жуда оддий ҳар 1000 намойиш учун дастурчига 50 рубл тўланади. Яқингача Одноклассникида ўйинлар асосан ўйинлар ичидаги харидлар ин-апплар орқали олинар эди. Бироқ шахсий хабарлардаги ўйинлар каби иловаларда монетизацияни амалга ошириш жуда қийин эди. Бу ўйинлар ОК фойдаланувчилари учун жуда қизиқ ва ҳар ой биттадан янги ўйинни ишга туширмоқдамиз. Реклама билан биз кўпроқ дастурчиларни ва уларнинг қизиқ ўйинларини жалб эта оламиз» - Одноклассники лойиҳасининг ўйинлар йўналиши раҳбари Артур Шакалис.

Мидроллар ишга туширилиши натижаларига кўра Одноклассники ўйинларда бошқа видеореклама турларини ҳам кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Бугунги кунда Одноклассникида 25,5 миллион ўйинчилар бор. Ўйин ўйновчи мобил илова аудиторияси катта суръатлар билан ўсиб бормоқда. 2016 йилда ўйин ўйновчи фойдаланувчиларнинг сонининг ўсиши iOSда 59%ни, Android эса 50% ташкил қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Одноклассники» ўйинларда видеорекламани ишга туширмоқда