17:22 / 01.07.2017
5 494

Facebook фойдаланувчилари икки миллиардга етди

Facebook фойдаланувчилари икки миллиардга етди
Бир ойда Facebook ижтимоий тармоғининг фаол фойдаланувчилари сони икки миллиардга етди. Бу ҳақда 2017 йилнинг 27 июнь куни компания асосчиси Марк Цукерберг маълум қилди.

"Биз барчани бирлаштириш учун яна узоқ йўлни босиб ўтишимиз керак. Биз нафақат барчани бирлаштиришимиз, балки ундан-да муҳим бўлган вазифа – одамларни бир-бирларига яқинлаштиришимиз керак”, дея ўз сўзларига қўшимча қилди Цукерберг ўзи қолдирган постга берган изоҳида.

Facebook фойдаланувчиларининг бир миллиардга етиши билан боғлиқ ҳодиса компания ташкил этилганидан 8 йил ўтиб, яъни 2012 йилнинг октябрь ойида қайд қилинган эди. Икки миллиардлик кўрсаткичга эришиш учун беш йилдан кам муддат керак бўлди.

Facebook – жаҳондаги энг йирик ва энг нуфузли ижтимоий тармоқдир. Компания капитализацияси 433,5 миллиард долларни ташкил қилади. Компанияда 18770 киши (2017 йилнинг март ойидаги кўрсаткич) меҳнат қилади. Бир кунда ижтимоий тармоқдан ўртача 1,28 миллиард киши фойдаланади. Фойдаланувчиларнинг 85,8% дан кўпроғи АҚШ ва Канада ташқарисида истиқомат қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook фойдаланувчилари икки миллиардга етди