02:25 / 18.08.2017
5 705

Трампнинг биргина твити боис Amazon 6 млрд доллар йўқотди

Трампнинг биргина твити боис Amazon 6 млрд доллар йўқотди
Кечагина АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг Twitter тармоғидаги фикри оммалашганлик бўйича жаҳон рекордини ўрнатганини ёзган эдик. Бугун эса АҚШнинг амалдаги раҳбари эълон қилган биргина фикри боис жаҳоннинг нуфузли компанияси бир неча миллиардлик маблағини йўқотгани тўғрисида хабар бермоқдамиз.

Гап шундаки, жаноб Доналд Трамп навбатдаги твитида онлайн савдо ҳамда технология ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Amazon компаниясини нишонга олган. Унинг фикрича, компания чакана савдога путур етказиб, АҚШда ишчи ўринларнинг қисқариб боришига сабабчи бўлмоқда.

Amazon is doing great damage to tax paying retailers. Towns, cities and states throughout the U.S. are being hurt — many jobs being lost!

— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) 16 август, 2017 йил.


"Amazon чакана савдо билан шуғулланадиган солиқ тўловчи дўконларга катта зиён келтирмоқда. АҚШдаги туман ва шаҳарлар, штатлар бундан катта зарар кўрмоқда — ишчи ўринлари қисқариб бормоқда!"

Бу твит эълон қилингач, Amazon акциялари нархи кескин пасайиб кетган ва компания капитали бир неча дақиқа ичида 6 миллиард АҚШ долларига қисқариб кетган.

Доналд Трамп азалдан Amazon ҳамда унинг бош директори Жефф Безос билан чиқиша олмайди. Боиси, Washington Post газетасига эгалик қилувчи Безос сайлов вақтларида сайловчиларни Трампга овоз бермасликка чақирган.

Манба: Terabayt.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Трампнинг биргина твити боис Amazon 6 млрд доллар йўқотди