Ўзбекистон мобил алоқа операторлари мамлакатдаги, хусусан, ўзи раҳбарлик қилаётган алоқа оператори томонидан тақдим этилаётган интернет хизматлари нархи қиммат эканини тан олди. «Билайн-Ўзбекистон» раҳбари Дмитрий Шуков ва Ucell бошлиғи Тону Грюнберг бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг 16 август куни бўлиб ўтган анжуманида фикр билдирди, деб ёзади «Дарё» нашри.
«Билайн-Ўзбекистон» раҳбарининг фикрича, интернет тарифлари нархлари масаласида 2017 йил охирида жиддий ўзгаришлар юз беради.
Ҳа, Ўзбекистонда интернетга уланиш нархлари ҳозирча қиммат. Бу фақат тарифларни ўрнатадиган операторларга тааллуқли муаммо эмас, бу — комплекс даражадаги муаммо ва уни ҳал қилиш учун худди шу даражада ёндашув талаб этилади.
Биз ҳозирда бу масала устида фаол иш олиб боряпмиз ва, умид қиламанки, йил охирига бориб жиддий ўзгаришлар юз беради. Яъни, интернет нисбатан хамёнбоп бўлади — бу аниқ.
Дмитрий Шуков, «Билайн-Ўзбекистон» бош директори
Ucell компанияси бош директори Тону Грюнбергнинг қайд этишича, тарифлар арзонлашиши учун дастлаб соҳани ривожлантириш мақсадида катта инвестициялар киритмоқ зарур.
Ўзбекистондаги интернет тарифлари жуда ҳам қиммат эмас, лекин нархларни паст ҳам деб бўлмайди, албатта. Бизда ҳозирча техник имкониятлар чекланган — катта миқдорда трафикни қабул қила оладиган сиғимлар бизда йўқ.
Биз учинчи, тўртинчи авлод алоқа тизимларини ривожлантиришимиз, бунга катта инвестициялар керак. Бу ишлар амалга оширилганидан сўнг, мегабайтлар нархи автоматик равишда тушади. Тез орада шундай бўлади ҳам. Бунга эришиш учун, тахминимча, яна бир-икки йилча вақт қолди.
Тону Грюнберг, Ucell бош директори “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар