
Beeline компаниянинг бизнес-мижозлари учун “Пуллар қайтарилади” акцияси ҳақида маълум қилади.
Мазкур акция доирасида аввалдан тўлов тизимининг (prepaid) корпоратив абонентлари 117$ эвазига махсус UZTE Grand V7 смартфонини ҳарид қилишлари мумкин ва уч ой давомида 39$ миқдоридаги бонусга эга бўладилар.
Кейинги тўлов (postpaid) тизими мижозлари учун акциянинг бошқа механикаси амал қилади: улар мосламани 105$ эвазига ҳарид қилиб, уч ой давомида 35$ ортиқ бўлмаган чегирма тақдим этилади. Акция Beeline‘нинг янги ва аввалдан мавжуд абонентлари учун амал қилади. Ҳар ойнинг сўнгида чегирманинг фойдаланилмаган маблағи куйиб кетади. Ҳарид қилинган смартфонни “Конструктор” тариф режасига улаш мумкин.
Акция 2015 йилнинг 31 декабр кунига қадар давом этади. Тафсилотлар b2b.beeline.uz сайтида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар