12:55 / 06.09.2017
5 571

Samsung iPhone 8 даги каби «кесимли» экранни патентлади

Samsung iPhone 8 даги каби «кесимли» экранни патентлади
Экран қурилманинг бутун олд панелини эгалласа, олд камерани қаерга кўчириш керак? Бу муаммони қатор ишлаб чиқарувчилар экран ўртасидаги кесим ёрдамида ечди: Essential Phone, бўлғуси iPhone 8 ва маълум бўлишича, бўлғуси Galaxy S ва Note қурилмалари ҳам ана шундай кесимга эга бўлади. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.

Интернетда пайдо бўлган патент чизмалари Samsung янги қурилмалари экрани смартфон тепа қисмининг энг чеккасигача боришини кўрсатади, кичик кесимда эса олд камера, динамика ва турли датчиклар жойлашади. Кесим Essential Phone ва iPhone 8 экранларига ғоятда ўхшаш.

Патент Жанубий Кореяда 2016 йилнинг майида топширилган, бу юқоридаги икки ишлаб чиқарувчининг лойиҳалари ошкор бўлишидан анча олдиндир.

Аммо патент компаниянинг бундай қурилмани чиқариш ниятини билдирмаслиги ҳам мумкин, чунки ишлаб чиқарувчилар ўз ходимлари иш олиб бораётган ҳар қандай ғояларни патентлаб қўйишга мойил бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung iPhone 8 даги каби «кесимли» экранни патентлади