date
views 6 403

Дунёдаги илк 8K телевизорининг нархи 133 минг доллар бўлади

Дунёдаги илк 8K телевизорининг нархи 133 минг доллар бўлади

Sharp компанияси давстлабки 8К телевизорларининг савдога чиқарилиш муддатларини эълон қилди. 2015 йил 30 октябридан сотиб олиш мумкин бўлган қурилма экранидаги пикселлари сони одатдаги замонавий FullHD-дисплейларидан 16 баробар кўпроқ.

Super Hi-Vision 8K LV–85001 телевизори илк маротаба 2015 йилнинг январь ойида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган CES кўргазмасида намойиш этилган эди. Унинг диагонали 85 дюм (216 см) бўлиб, пикселлар сони 7 680га 4 320ни ташкил этади. Суюқ кристалли дисплей IGZO технологияси, яъни индий, галлий ва рух оксиди асосли яримўтказгичли материалдан тайёрланган.

LV–85001ни сотиб олиш учун 16 млн иен, тахминан 133 минг доллар тўлаш талаб этилади. Ҳозирча бундай маҳсулотлар дўконларда сотилмайди. Уни харид қилиш учун Sharp компанияси бўлинмаси бўлмиш В2В билан индивидуал етказиб бериш тўғрисида шартнома тузиш талаб этилади.

4К телевизорлари учун етарлича видеомаҳсулотлар тайёрланмаган айни кунларда 8К телевизорларида унинг имкониятларига мос қандай тасвирларни кўриш мумкинлиги ҳақидаги савол ҳозирча жавобсиз қолиши аниқ. Бироқ Япониянинг телекомпанияси 8Кда кўрсатувлар тайёрлашни синовдан ўтказмоқда. Бундай форматидаги теледастурлар эса 2018 йилдан эфирга узатиш режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дунёдаги илк 8K телевизорининг нархи 133 минг доллар бўлади