20:47 / 02.10.2017
12 544

Ўзбекистонда янги «Oson» номли тўлов тизими ишга тушди

Ўзбекистонда янги «Oson» номли тўлов тизими ишга тушди
Юртимизда 28 сентябрдан янги – OSON тўлов тизими синов тариқасида ишга туширилди.

Мазкур тўлов тизими Brio Group томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унда ҳар бир рўйхатдан ўтган фойдаланувчига QR-код берилади. Ушбу тўлов тизими орқали шаҳар телефони ва уяли алоқа, коммунал ҳамда тижорат хизматлари, интернет, кабелли телевидение ва боша хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкони мавжуд.

OSON тўлов тизимига чекланмаган миқдорда карталарни қўшиш, ҳар биридаги маблағлар ҳақида маълумот олиш, кимга ва қанча тўлов ўтказганини аниқ билиш ва хабардор бўлиш, чекларни электрон кўринишда хотирада сақлаб қўйиш, зарур бўлганда маълумотни қоғозга босиб чиқариш каби имкониятлар тақдим этилади.

Тизим фойдаланувчиси бўлиш учун унга мобил телефон рақамини киритиш ва пароль ўрнатиш лозим бўлади. Тизимга кириш учун 4 та рақамни киритиш кифоя. Ёки Touch ID’дан фойдаланиб, тезроқ рўйхатдан ўтиш ҳам мумкин.

Тўлов терминали бўлмаган ёки ишламаган пайтда хизматлар ва харидлар учун Oson мобил иловаси ва QR-коди ёрдамида тўлаш мумкин. Карта йўқотиб қўйилганда, фойдаланувчи уни дарҳол блоклай олади.

Батафсил маълумотни тизим сайтидан олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда янги «Oson» номли тўлов тизими ишга тушди