date
views 5 689

iPhone’нинг янги моделлари 3 кун ичида рекорд даражада сотилди

iPhone’нинг янги моделлари 3 кун ичида рекорд даражада сотилди

Янги iPhone 6s ва iPhone 6s Plus моделларининг сотилиш даражаси 3 кун ичида барча рекордларни янгилаб, 13 млн донага етди. Сотувлар 25 сентябрь куни бошланган эди.

Apple баёнотида таъкидланишича, янги моделлар 9 октябрдан 40 мамлакатда сотувга чиқарилади. Булар қаторида Россия, Италия, Мексика, Испания ва Тайвань бўлади.
Ҳиндистон, Малайзия ва Туркия бозорларига улар 16 октябрдан чиқарилади.
Йил сўнгига қадар телефонлар 130дан ортиқ давлатда сотила бошлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone’нинг янги моделлари 3 кун ичида рекорд даражада сотилди