Стив Жобс исмини бир бор бўлсада эшитмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Айтишларича, у нафақат теран ақл, балки даҳоларга ҳос тарзда инжиқ ва ўзгарувчан феъл-атвор соҳиби ҳам бўлган. Келинг, унинг сиз учун мутлақо нотаниш бўлган жиҳатларига биргаликда назар ташлаймиз.
1. Рақамсиз автомобиль
Жобс шаҳар бўйлаб давлат рақамига эга бўлмаган кулранг Mersedes-Benz SL55 AMG автоуловида ҳаракатланган. Қандай қилиб дерсиз? Йўл қоидаларини синчиклаб ўрганган Жобс Калифорнияда янги машина ҳарид қилган одам 6 ой вақт мобайнида рақам олиши ҳақида билган ва лизинг компанияси билан келишиб, ўз машинасини ҳар 6 ойда айнан шундай моделга алмаштириб турган. Жобс машина рақамларини ўта ҳунук дея ҳисоблаган.
2. Бир ҳил либос
Дунёнинг энг бой кишиларидан бири бўлмиш Жобс ҳамиша бир ҳил – кўк рангли жинси ва қора водолазка кийиб юрган. Айтишларига қараганда, у либос танлаш учун вақт сарфлашни истамагани боис шундай иш кўрган.
3. Перфекционист
Жобс ўта кетган перфекционист бўлиб, унинг шахсий розилигисиз бирор иш содир бўлса, барча иш жараённи тўхтатиб ҳам қўйган.
4. Мебель танлаш учун 8 йил
Жобс ўз турар жойини жиҳозлашда ҳам беқарор бўлган. Бўйдоқлик пайтлари битта матрас, стол ва бир жуфт курси билан кун кечирган бўлса, уйлангач ҳам ўз одатларидан воз кеча олмаган. Жобс уй учун жиҳоз танлаш мавзусини эринмасдан 8 йил давомида муҳокама қилган.
5. Ҳамширалар кастинги
Умрининг сўнгги йилларида шифохонада ётган Стив ўзига кўмакчи бўладиган 3 та ҳамширани 67 та тиббиёт вакилалари ичидан танлаб олган. Пульмонолог Жобсга кучли тинчлантирувчи таъсирга эга ниқоб тақаётган пайт Жобс уни йиртиб ташлаган ва ниқоб дизайни унга ёқмаганини айтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди
Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди
Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи”
Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди?
“Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди?
АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади
Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди”
5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари