Хитойнинг Alibaba компанияси уч йил ичида биринчи марта бешта траншли облигациялар билан корпоратив қарз бозорига чиқади. Улар ичида энг «узуни» компания томонидан аввал чиқарилмаган қирқ йиллик қарзлар ҳисобланади. Бундан ташқари, Alibaba инвесторларга беш ярим йиллик, 10 йиллик, 20 йиллик ва 30 йиллик облигацияларни таклиф қилади. Бу ҳақда «Ведомости»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Бу компаниянинг корпоратив қарзлар бозорига иккинчи чиқиши ҳисобланади. 2014 йилда компания саккиз миллиард долларлик қимматли қоғозларни бозорга чиқарган эди. Кутилаётган чиқишнинг миқдори беш миллиарддан етти миллиард долларгача бўлиши мумкин.
Alibaba Хитойдаги энг йирик электрон савдо платформаларига эгалик қилади. Компания бу платформаларда сотувчи ва харидорлар учун турли хизматлар таклиф қилади. ХХРдаги электрон савдо айланмасининг 80 фоизи Alibaba’нинг улушига тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди