19:13 / 08.12.2017
5 442

16,5 миллион доллар! YouTube’да энг кўп пул топувчи блогерлар маълум

16,5 миллион доллар! YouTube’да энг кўп пул топувчи блогерлар маълум
Forbes YouTube’да 2017 йилдаги энг кўп ҳақ олувчи видеоблогерлар рейтингини тақдим этди. Биринчи ўринни геймер Даниэль Миддлтон - DanTDM эгаллади.

Миддлтон рейтингнинг икки йиллик тарихидаги энг бой блогерга айланди. У бир йил ичида 16,5 миллион доллар ишлаб топди, DanTDM каналига 17 миллион фойдаланувчи обуна бўлган.

Рўйхатнинг иккинчи поғонасидан Эван Фонг (Evan Fong) жой олди, унинг YouTube’даги ўйин каналига 21 миллион киши обуна бўлган. VanossGaming бир йил давомида 15,5 миллион доллар ишлаб топди. Учинчи ўринни Dude Perfect беш дўстнинг спорт канали эгаллаб турибди, у 14 миллион долларга эга бўлди.

Markiplier канали эгаси, геймер Марк Фишбах (Mark Fishbach) бир йил ичида 12,5 миллион долларлик бўлди. Унинг видеосини тахминан 18 миллион обуначи томоша қилади. Топ-5га Логан Пол (Logan Paul) канали эгаси якун ясаб берди, у 12,5 миллион доллар ишлаб топди.

Олтинчи ўринни 2015 ва 2016 йиллардаги собиқ етакчи - Феликс Чельберг эгаллади, у PewDiePie тахаллуси билан таниш. 2017 йилда Чельбергнинг каналида 58 миллион обуначи бўлган, блогер 12 миллион доллар ишлаб топди.

6 ёшли болакай - Ryan ToysReview канали эгаси ҳам 11 млн доллар билан топ-10га кирган.

Топ-10даги барча блогерлар 127 миллион доллар ишлаб топишди, дея таъкидлайди Forbes.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 16,5 миллион доллар! YouTube’да энг кўп пул топувчи блогерлар маълум