date

5 000дан зиёд корпотарив мижозлар Beeline‘нинг Жануби-Ғарбий ҳудудий филиалини танладилар

5 000дан зиёд корпотарив мижозлар Beeline‘нинг Жануби-Ғарбий ҳудудий филиалини танладилар
Beeline компаниянинг Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудларида хизмат кўрсатувчи Жануби-Ғарбий ҳудудий филиалининг (ЖҒҲФ) 11 йиллик фаолияти якунларини сарҳисоб қилмоқда.

Филиал очилган пайтдан бошлаб унинг абонент базаси 20 маротабадан кўпга ошган. Сўнги йиллар мобайнида Beeline‘нинг иккита вилоятдаги тармоғи деярли 14 мартага кенгайтирилди. Шунингдек, ҳудуднинг йирик шаҳарларида 4G тармоғи ишга туширилди. Эксклюзив офисларнинг сони ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ошди. Бундан ташқари Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларидаги минглаб мижозлар симли интернетдан фойдаланмоқдалар.

Корпоратив мижозларга бўлган индивидуал ёндашув ҳудуднинг кўплаб компаниялари учун Beeline Business‘ни танлашлари учун ҳал қилувчи аргументга айланди. Жумладан, Бухоро ва Навоий вилоятларида энг йирик операторнинг хизматларидан “Навоиязот” ОАЖ, «Қизилқумсемент» АЖ, Бухоро нефтьни қайта ишлаш заводи, «Кнауф гипс Бухоро МЧЖ, АЖ «Когон ёғ экстракция заводи», АЖ «Амирабадский ПГЭ», МЧЖ «Adler group distribution, ТАО» Навоийпахтасаноат ҳудудий филиали, «Навоий F.C.K» МЧЖ каби йирик ташкилотлар ва бошқаларнинг минглаб абонентлари фойдаланмоқдалар.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » 5 000дан зиёд корпотарив мижозлар Beeline‘нинг Жануби-Ғарбий ҳудудий филиалини танладилар