10:38 / 28.12.2017
4 475

Apple фойдаланувчининг iPad’ини 47 йилга блоклаб қўйди

Reddit форумининг BadBurrito78 никли фойдаланувчиси форумда унинг iPad планшети 47 йилга блоклаб қўйилганидан шикоят қилди.

Гаджет эгасининг айтишича, у планшетдан 3 йилча фойдаланмаган. Яқинда у қурилмани ёқишга қарор қилган, бироқ экранда қурилма фаолсизлаштирилгани ҳақида маълумот чиққан. Фойдаланувчига қурилмани 24735744 дақиқадан (47 йилдан) кейин ёқиб кўриш тавсия қилинган.
Apple фойдаланувчининг iPad’ини 47 йилга блоклаб қўйди
Аниқланишича, қурилма узоқ вақт ишлатилмагани сабабли ундаги барча созламалар ташлаб юборилиб, 1970 йил 1 январь санасига қайтиб қолган. Гаджет ёқилгандан кейин вақтни текшириб, экранга хатолик ҳақида маълумот чиқарган.

Фойдаланувчи бу муаммони қандай ҳал қилишни билмаслигини айтган. Изоҳларда унга планшетни компьютерга улаб, санани ўзгартириб кўриш тавсия қилинган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple фойдаланувчининг iPad’ини 47 йилга блоклаб қўйди