
Apple компаниянинг бош директори Тим Кук 2017 йил давомида 3,06 миллион доллар миқдоридаги маош, 9,33 миллион доллар миқдоридаги бонуслар ва 89 миллион долларлик акциялар пакетига эга бўлган. Шу тариқа унинг йиллик даромад кўрсаткичи 102 миллион АҚШ долларини ташкил этди, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Тим Кук статуси шахсий самолётда нафақат иш, балки шахсий мақсадларда ҳам турли парвозлдарни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
2017 йилда компания директори парвозлари Apple учун 93,1 минг долларлик ҳаражатга айланган. Хавфсизликнинг ҳимояланиши учун 224,2 минг доллар миқдоридаги маблағ ажратилган.
Компания топ менежерлари эса йил давомида ўз маблағлари ҳисобига яна 24,2 миллион долларлик даромадни қўшиб қўйишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар