
Хитойлик мутахассислар интернетга кенг полосали уланишни таъминлаш учун паст орбиталарда сунъий йўлдошли гуруҳни яратишда иштирок этиш таклифини Россияга билдирди. Бу ҳақида РИА Новости'га асосланиб Telegraf.uz хабар бермоқда.
«Бахт юлдузи» глобал лойиҳаси фойдаланувчиларни интернетга кенг полосали уланиш билан таъминлаш учун паст орбиталаргга 100 дан зиёд сунъий йўлдошларнинг учирилишини кўзда тутади. Тестоедовнинг қайд этишича, дастлабки маслаҳатлашув хусусиятига эга иккита учрашув ўтказилиб, ҳозирча техник вазифа шакллантирилмади.
Агар лойиҳа амалга оширилса, тармоқни фақатгина хитойлик фойдаланувчилар ишлатмайди. Йўлдошли уланишнинг замонавий тизимлардан асосий фарқи унинг арзон қийматда бўлиши белгиланган.
Тестоедов хитойликларнинг режаларини замонавий тенденциялар оқимида бўлиши билан изоҳлади. Дарҳақиқат, Google ва Facebook компаниялари Ер юзидаги тармоқ билан қопланмаган иштирокчилар учун интернетга арзон уланиш бўйича лойиҳаларни ишга туширган. Тармоққа уланишни ҳаво шарлари, баланд дронлар ва сунъий йўлдошлар орқали амалга ошириш режалаштирилмоқда. Facebook 2016 йилда Африканинг айрим ҳудудларини улаш учун биринчи сунъий йўлдошини учиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг