21:42 / 20.01.2018
4 937

Apple “ақлли” тиш чўткасини яратди

Apple “ақлли” тиш чўткасини яратди
Ушбу антиқа буюм оғиз бўшлиғи гигиенасига нақадар тўғри амал қилаётганингиз ва тишларни бир кунда неча марта юваётганингизни текшириб туради.

Apple компанияси сайтида пайдо бўлган мазкур тиш чўткаси оғиз бўшлиғи гигиeнаси маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Colgate компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган.

Восита Colgate Smart Electronic Toothbrush E1 номи билан аталди ва уни 99 доллар эвазига ҳарид қилиш мумкин.

Хабарда айтилишича, тиш чўткаси оғиз бўшлиғи ҳаритасини тақдим этиб, ўз соҳибининг бу борадаги барча тозалаш ишларини кузатиб боради ва маълумотларни Colgate Connect иловасига Bluetooth орқали жўнатади.

Болалар учун эса ушбу жараён ўйин кўринишида таклиф этилади. Болакай ҳар сафар тишларини тўғри кўринишда тозалаб бўлгач, унга виртуал тангалар тақдим этиб борилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple “ақлли” тиш чўткасини яратди