Apple корпорацияси асосчиларидан бири бўлган Стив Возняк ўзидаги барча биткоинларини, яъни рақамли тармоқдаги криптовалюталарини сотиб юборди. Бу тўғрида унинг ўзи Стокгольмда ўтаётган бизнес-форумда маълум қилган.
Нуфузли Business Insider нашрига кўра, Возняк криптовалюталарни 2017 йилнинг ёзида сотиб олган. Ўшанда бир биткоин тангасининг нархи 700 АҚШ доллари бўлган. У буларни қизиқиш ва тажриба учун харид қилган. Стив Возняк неча дона биткоин харид қилганини айтмаган.
Кўп ўтмасдан криптовалюта нархи кескин ошиб, бир дона рақамли танганинг баҳоси 20 минг доллар. Возняк фурсатдан фойдаланиб, барча биткоинларини сотиб юборади. Шундан сўнг, "рақамли олтин" баҳоси кўп ўтмасдан 20 минг доллардан 8 минг долларгача арзонлашиб кетган.
"Мен нуқул биткоин нархининг ортидан хавотир оладиганлардан бири бўлишни, ҳадеб унинг нарх-навосидан ташвишга тушиб юришни хоҳламайман", — дейди у.
"Менинг ҳолатимда хавотир ва ҳаловатнинг борлиги — менинг бахтли ҳаётимнинг муҳим бир бўлагидир. Шу боисдан ҳам, ҳамма виртуал тангаларимни сотдим ва улардан халос бўлдим", — фикрини тўлдирди Возняк.
Бироқ, бу инсон ўз вақтида мазкур виртуал валютанинг оммалашувига ҳам хизмат қилган. Унинг "Биткоин олтиндан яхши!" деган сўзлари кўпчиликни онлайн танга сотиб олишга мажбур қилган.
Шу билан бирга, декабрда Эмиль Ольденбург — Bitcoin.com компанияси, йирик тармоқли сайтлардан бирининг асосчиси ҳам ўзидаги барча биткоинларини сотиб юборган эди. Бизнесменнинг фикрига кўра, биткоин савдо валютаси сифатида истиқболга эга эмас.
Манба: Terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди