16:00 / 31.01.2018
5 068

Facebook крипвалюталарни реклама қилишни таъқиқлаб қўйди

Facebook крипвалюталарни реклама қилишни таъқиқлаб қўйди
Facebook ижтимоий тармоғи крипвалюта ва бинар опционларини реклама қилишни таъқиқлаб қўйли. Бу ҳақида ижтимоий тармоқнинг матбуот-хизмати маълумотларига таянган ҳолда “Iz.ru”нашри хабар берган.

Хабарда шу пайтдан бошлаб, ижтимоий тармоқда алдовга ва ёлғон технологияларга олиб кириб қўювчи маҳсулотлар ва хизматлар, шу жумладан бинар опционлари ва крипвалюталарни реклама қилиш мумкин эмаслиги ҳақида айтилади.

Facebookнинг маҳсулотлар бўйича бошқарув директори Роб Кайннинг айтишича, ижтимоий тармоқ бу турдаги реклама эълонларининг ҳар бирини назорат қила олмайди, шу сабабли фойдаланувчиларни янги қоидаларни бузмасликка чақиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook крипвалюталарни реклама қилишни таъқиқлаб қўйди