
Telegram мессенжери фойдаланувчилар қўшилган каналларни алоҳида "янгиликлар лентаси"га гуруҳлаш имконини берувчи функцияни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақида Telegram Beta каналида хабар берилди, деб ёзади Кун нашри.
Функция илованинг macOS учун бета-версиясига қўшилган, бироқ маҳаллий вақт билан соат 13:30га бориб у сервер томонидан ўчириб қўйилган.
Агар янги функция жорий қилинса, фойдаланувчилар каналларни "Лента" (Feed)га қўшишлари мумкин бўлади, шунда бутун гуруҳ учун хабарларни ўчириб қўйилади ва улар асосий контактлар рўйхатига халақит бермайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар