Бу Президентнинг 3.02.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан назарда тутилган. Унинг матни иловаларсиз ЎзАда эълон қилинган.
Ўз ҳудудида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) ўрнатган хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базаси, шу жумладан ягона солиқ тўлови бўйича базаси қуйидаги суммага камайтирилади:
- бепул Wi-Fi ҳудудини кенгайтириш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича харажатлар суммасига;
- унинг учун интернет-трафикни сотиб олиш бўйича харажатлар суммасига.
Бундан ташқари, жамоат жойларида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) барпо этган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик субъектлари бундай ҳудудларни ташкил этган жойларда 18 кв.м.дан ортиқ бўлмаган ўлчамдаги реклама баннери ёки ромларини ўрнатишлари мумкин. Бунинг учун ҳокимликнинг рухсати талаб этилади.
Бу - муҳим! Интернет (Wi-Fi) тармоғига уланиш тегишли сифатларга жавоб бериши ва фойдаланувчиларнинг шахсини мажбурий тартибда аниқлаган ҳолда амалга оширилиши лозим. Бундай идентификация ноёб идентификатор (MAC-манзил) бўйича амалга оширилишининг эҳтимоли юқори.
Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларида (Wi-Fi) тақдим этилаётган хизматлар сифатини назорат қилиш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Манба: norma.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди