Бугунги инновацион технологиялар асрида ҳар куни албатта кимдир, янги нимадир кашф қилмоқда, лекин уларнинг жуда кўпчилиги электр асбобларини тармоққа улаб, тиқиб қўядиган мослама – оддийгина электр розеткасига, янада аниқроқ тушунтирадиган бўлсам, электр энергияси деб аталувчи, яъни ўтказгич симлар бўйлаб “чопадиган” заррачалар оқимига боғлиқ. Электр энергиясини ҳосил қилишнинг анъанавий усуллари эса ғоятда кўп харажатли ва экологик жиҳатдан зарарли. Шунинг учун ҳам энергия олишнинг муқобил манбаларини излаш ниҳоят даражада долзарб ҳисобланади.
Австралиянинг Перт шаҳрида жойлашган, Carnegie Wave Energy Limited энергетика компанияси СETO деб номланган лойиҳани, яъни денгиз электростанциясини амалга жорий қилмоқда. Қалқовуч-станция, океан сувларининг тўлқинлари энергиясини электр энергиясига айлантиради. Бундай сузувчи станция 1999 йилдан бери, яъни 16 йил давомида ўзининг самарадорлигини кўрсатди. Бугун қуввати бор-йўғи 80 ватт бўлган миттигина прототипдан тортиб, то бир меговатт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, улкан денгиз медузаларини эслатувчи электростанция тўла қувват билан ишламоқда.
Нима деб ўйлайсиз, бу балки сайёрамиз экологиясини сақлаб қолишнинг энг асосий йўлларидан биримикан? Келинг гапни узоқ чўзиб ўтирмалик-да жараённи суратларда кузата қоламиз.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи