
Ғилдиракли танклар “Бумеранг” платформасига тегишли бўлади. Шу ҳақда “Ҳарбий саноат компания” бош директори Александр Красовицкий “Звезда” телеканалига берган интервьюсида алоҳида тўхталиб ўтди.
— Бу қуролли кучлардаги яна бир шов-шувли воқеага айланади, — деди директор. — Янги танк 8х8 формуласига асосланиб, масофадан туриб пульт ёрдамида ҳам бошқарилиши мумкин. Корпус эса керамика ёрдамида ҳимояланади. Бу танк нафақат қуруқликда, балки, сувда ҳам балиқ каби сузиб, зиммасидаги вазифаларни аъло даражада адо этиш имконига эга.
Ўқ отиш масаласига келсак, замонавий технологияларнинг барчасини шу ғилдиракли танк ўзида мужассам этган. Унинг отиш имкониятлари бошқа танкларга нисбатан бир неча ўн ҳисса ортиқроқлиги аҳамиятлидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар