«Telegram» мессенжери оммалишиб кетганлиги боис ундаги фойдаланувчилар ва каналлар сони геометрик прогрессия шаклида ортиб бормоқда. Дастурчилар саралаш функциясини ҳали қўшишга улгурмагани учун айни вақтда кўпчиликнинг контактлари аралаш-қуралаш бўлиб ётибди. Бироқ чатларни яшириб қўйиш усули ҳам бор.
«Telegram»даги чатларни беркитиб қўйиш учун қуйидаги амалларни бажариш лозим:
- асосий созламаларга киринг;
- клавиатурани инглиз тилига ўтказинг;
- «workmode» сўзини териб, «enter» тугамасини босинг. Шунда ушбу амални тасдиқланг деган хабар келади;
- ОK тугмасини босинг.
Фото: Лайфхакер
Дастур ўзи ўчиб ёнгач, контактлар рўйхатида «Hide muted chats» тугмаси пайдо бўлади. Уни боссангиз рўйхатдаги каналлар йўқ бўлади. Уларни қайтариш учун яна ўша тугмани босасиз. Режимдан чиқиб кетиш истаги туғилиб қолса, созламаларга кириб, «workmode» сўзини терасиз. Айтганча, бу орқали чатларни ҳам, каналларни ҳам беркитиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?