18:30 / 16.03.2018
4 357

«Apple» Хитойда «iPhone» ишлаб чиқаришни тўхтатди

«Apple» Хитойда «iPhone» ишлаб чиқаришни тўхтатди
Фото: «Extremetech.com»
«Apple» корпорацияси ўзининг машҳур «iPhone» смартфонларини Хитойдаги корхоналардан бирида ишлаб чиқаришни тўхтатди, деб хабар берди «Хабар» нашри.

Хитойда ишлаб чиқариладиган «iPhone 8 Plus» смартфонларининг 20 фоизига тўғри келадиган «Wistron» компанияси қурилмаларни йиғишда «Apple» сертификатидан ўтмаган сув ўтказмайдиган эҳтиёт қисмлардан фойдаланган.

«Wistron» бу каби смартфонлардан қанча ишлаб чиқаргани ва улардан нечтаси харидорларга етиб боргани номаълум. Бироқ ушбу ҳодиса компания имижига таъсир кўрсатди — унинг акциялари беш фоизга тушиб кетган.

Заводда қурилмаларни йиғиш икки ҳафтага тўхтатилган. Шундай бўлса-да, хитойликлар «олма»сиз қолмайди: смартфонларнинг аксарияти «Foxconn» компаниясининг корхоналарида ишлаб чиқарилади. Унинг ҳисобига Хитойда ишлаб чиқариладиган «Apple» қурилмаларининг 80 фоизи тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Тайваннинг «Foxconn» компанияси МДҲ ва бошқа мамлакатларга «iPhone» смартфонларини етказиб беради. Завод Гонконг яқинидаги Шенчжен шаҳрида жойлашган. «Foxconn» компаниясининг заводлари нафақат Хитойда, балки Чехия, Венгрия, Ҳиндистонда ҳам мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Apple» Хитойда «iPhone» ишлаб чиқаришни тўхтатди