
АҚШ федерал савдо комиссияси Facebook’ни шахсий маълумотларни қўллаш қоидаларини бузганликка текширишни бошлади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Кун нашри маълум қилади.
Манбанинг айтишича, комиссия ижтимоий тармоқ қоидани бузиб, Cambridge Analytica компаниясига ўз фойдаланувчилари шахсий маълумотларига киришга рухсат берганини текширади.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампга ишлаган Cambridge Analytica компанияси Facebook’нинг 50 млндан кўпроқ фойдаланувчисининг маълумотларини ўғирлагани маълум бўлган.
Бу хабар сабабли Facebook акциялари қиймати 37 млрд долларга камайиб кетган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.