«Toyota Engineering Society» мутахассислари «CUE» номини олган одамсимон роботни яратди. У коптокни баскетбол саватчасига профессионал ўйинчилардан ҳам аниқроқ ташлашга қодир, деб хабар берди «Хабар» нашри.
Роботнинг бу каби аниқликда ишлашига унга ўрнатилган сунъий интеллект тизими ёрдам беради. Тизим унчалик узоқ бўлмаган масофадан коптокни саватга 100 фоиз аниқликда тушишини таъминлайди.
Қизиқ жиҳати, «CUE» роботини 17 нафар мутахассисдан иборат жамоа ўзининг бўш вақтида яратган. Бундан ташқари ушбу мутахассислар роботлашган тизим ва сунъий интеллект борасида умуман тажрибага эга эмас. Улар иш жараёнида керак бўладиган барча маълумотларни турли онлайн-манбалардан олишган ва «CUE»ни деярли нолдан бошлаб йиғишган.
«CUE» бўйининг баландлиги 1,9 метрга тенг, аммо у оғир платформага ўрнатилгани сабаб бирор-бир баскетбол учрашувида қатнаша олмайди.
«CUE» ўрта масофадан баскетбол саватчасига коптокларни 100 фоиз аниқликда тушира олади, бу натижа профессионал баскетболчиларнинг натижасидан ҳам яхшироқ.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади