Тошкентда қуриладиган бизнес-авиация аэропорти учун 140 млн доллар ажратилади

Тошкентда қуриладиган бизнес-авиация аэропорти учун 140 млн доллар ажратилади
Тошкент шаҳрида бизнес-авиация аэропорти қурилишига 140 миллион доллар йўналтирилади. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.

2018—2020 йилларда соатига 250 кишига хизмат қиладиган йўловчи терминали қурилади, учиш-қўниш майдони таъмирланади, парвозлар радиотехник таъминоти ва аэродром фаолияти учун зарур хизматлар ишга туширилади.

Бу ишларнинг қиймати 140 миллион доллар баҳоланмоқда. Молиялаштириш хорижий молия институтлари кредитлари ва лойиҳа буюртмачиси — «Ўзбекистон темир йўллари» маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

Кейинчалик аэропортда қўшимча бино ва иншоотлар, жумладан, меҳмонхона қурилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Тошкент-Шарқий аэродроми» ва «Тошкент механика заводи» (собиқ ТАПОиЧ) ҳудудининг бир қисми «Ўзбекистон темир йўллари»га берилгани билдирилганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар