Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ўз «Telegram-бот»ини (@iibb_bot) ишга туширди. Унинг ёрдамида фуқаролар бошқармага мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Бот ўзбек ва рус тилларида ишлайди. Ишга туширилганида у дастлаб фойдаланувчидан телефон рақамини сўрайди.
Фойдаланувчига ўзи яшайдиган ёки бирор ҳодиса юз берган туманни танлашни таклиф этади. Дастур жойни автоматик тарзда кўрсатиши учун геомаълумотларни юбориш имконияти ҳам бор.
Сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, профилактика инспектори, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ва ички ишлар органларининг бошқа хизматлари фаолияти соҳасига тегишли сўров, ариза ёки мурожаатларни юбориш мумкин. Aудио, видеоформатдаги файлларни ёки фотосуратларни илова қилиш имкони ҳам бор.
Хабарни қабул қилгач, бот хабар олингани ва маълумотлар базасига киритилгани ҳақида жавоб юборади, мурожаат кўриб чиқилгач, мобиль телефонга SMS-хабар жўнатилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда