4 568
Ўзбекистонлик «хакер»лар банкоматни 15 дақиқада «бузиб», халқаро танловда учинчи ўринни эгаллашди
Фото: «infosec.uz»
2018 йилнинг 15-16 май кунлари Москва халқаро савдо марказида VIII амалий хавфсизлик масалалари бўйича «Positive Hack Days» халқаро форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази хабар берди.
«Positive Technologies» компанияси томонидан ташкиллаштирилган ушбу анжуманда киберҳимоя бўйича етук мутахассислар ва хакерлик оламининг элитаси, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат тузилмалари ҳамда йирик бизнес вакиллари ва ёш олимлар жам бўлишди.
Амалий хавфсизлик масалалари бўйича «Positive Hack Days» саккизинчи халқаро форумининг кун тартибидаги иқтисодиётни рақамлаштиришда давлат ва назоратчиларнинг роли; молиявий технологияларнинг рақамлаштирилиши; ўта муҳим ахборот инфратузилмасининг хавфсизлиги ҳамда ахборот хавфсизлиги хатарларини камайтириш ва назорат қилиш бўйича чоралар, жисмоний хавфсизликни таъминлашнинг услублари ва воситалари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази мутахассислари банкоматни бузиш ва қурилмадан пулларни ечиб олиш вазифаси қўйилган «Leave ATM Alone» номли индивидуал танловида иштирок этишиб, 15 дақиқада вазифани уддалай олдилар. Турли мамлакат вакиллари қатнашган танлов натижаларига кўра, марказ мутахассислари учинчи ўринни қўлга киритишди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади