date
views 7 548

Хитой банки Ўзбекистондаги GSM-оператор ривожи учун 550 миллион доллар ажратади

Хитой банки Ўзбекистондаги GSM-оператор ривожи учун 550 миллион доллар ажратади

Хитой давлат тараққиёт банки миллий “Узмобайл” GSM-операторини ривожлантириш учун 2014-2017 йиллар давомида Ўзбекистон ҳукуматига умумий миқдори 550 миллион доллар бўлган кредит тақдим этади. Бу ҳақда, Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси вакилига асосланиб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

“550 миллион долларлик лойиҳа давлат инвестиция дастурига киритилган, Хитой давлат тараққиёт банки (ХДТБ) лойиҳани амалга оширилиши якунлангуниг қадар унинг кредитори этиб белгиланган”, – дея аниқлик киритди агентлик суҳбатдоши.

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий алоқа оператори ҳисобланган “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси 2018 йилгача “Узмобайл” филиали негизида GSM-тармоғини ишлаб чиқиши, шунингдек, 2004 йилда ташкил этилган CDMA-450 тармоғидан фойдаланишда давом этиши ҳақида хабар берилган эди. Оператор 8 миллион рақам сиғимига эга 3,9 мингдан ортиқ базавий алоқа станциялари ва 4 минг тўплам радиореле қурилмаларини ўрнатиши кўзда тутилган.

2014 йилнинг ноябрь ойида Хитойнинг Huawei Technologies компанияси “Ўзбектелеком” билан лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида (2 миллионта рақам сиғимига эга 1 минг 20та база станциясини ўрнатиш) телекоммуникация ускуналарини етказиб бериш бўйича 117,6 миллион долларлик шартнома имзолаган эди.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирги вақтда Ўзбекистон аҳолиси расман 31 миллион киши бўлгани ҳолда, мобил алоқа фойдаланувчилари сони 20 миллионга яқин. 2012 йилда уларнинг сони 22 миллионга етган эди, бироқ 2014 йилга оид расмий кўрсаткичлар маълум эмас.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой банки Ўзбекистондаги GSM-оператор ривожи учун 550 миллион доллар ажратади