16:26 / 05.06.2018
3 132

Facebook яна бир можарога аралашиб қолди

Facebook яна бир можарога аралашиб қолди
Фото: Karen Ducey/Getty Images
АҚШда Вашингтон штати бош прокурори Боб Фергюсон Facebook ва Google компанияларини судга берди, бунга сиёсий реклама тўғрисидаги қонунга риоя этилмаётгани сабаб бўлган. Бу ҳақда штат прокуратураси сайтида хабар қилинди.

«Роберт Фергюсон сайлов кампаниялари молиялаштирилиши бўйича даъво аризалари билан чиқди. Уларда айтилишича, Facebook ва Google Вашингтон штатида сиёсий рекламага алоқадор бўлган, қонун билан талаб этилувчи маълумотни сақламаган», - дейилади хабарда.

Бош прокурор маълумотларига кўра, кўрсатилган компаниялар рекламага ҳомийлик қилган ташкилотлар ҳақидаги ахборотни тақдим этмаган. Шунингдек, унинг қиймати ва жойлаштириш муддатини хабар беришмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook яна бир можарога аралашиб қолди